Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Саудия Арабистони чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Файсали" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушди ва ўз номига битта ассист ёздириб қўйди. Белашувнинг 2-дақиқасида Машариповнинг қанотдан узатган тўпини Ал Ғаннам дарвозага жойлаб қўйди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим аввалида захирага олинди. Маълумот учун, "Ал-Насср" айни дамда турнир жадвалида 32 очко билан 3-ўринда бормоқда.