"Рома" қийинчилик билан ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
А Серия 22-туридан ўрин олган "Рома" - "Кальяри" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "бўрилар" минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Мигел Оливейра томонидан 33-дақиқада урилган гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Мазкур ғалабадан сўнг Моуриньо шогирдлари очколари сонини 35 тага етказиб олди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 16 очкоси бор "Кальяри" 18-поғонани банд этган. Рома – Кальяри 1:0 (1:0, 0:0) Гол: 1:0 – 33, пенальти Сержиу Оливейра. Рома – Руй Патрисиу, Манчини, Кумбула, Винья, Мхитарян, Сержиу Оливейра, Верету (Бове, 90), Дзаньоло (Карсдорп, 86), Мэйтленд-Найлз (Керамицис, 90), Абрахам, Афена-Гьян (Шомуродов, 75). Кальяри – Краньо, Дзаппа, Гольданига, Альтаре (Гальяно, 88), Карбони, Далберт (Ликояннис, 80), Перейро (Нандес, 69), Дейола, Марин, Жоао Педро, Паволетти. Огоҳлантиришлар: Сержиу Оливейра (23), Паволетти (25), Карбони (27), Далберт (32), Манчини (39), Афена-Гьян (58), Альтаре (70).