Қашқадарёдаги ЙПХ масканидан ўтаётган Cobalt’дан 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканидан ўтаётган “Cobalt” машинасидан 1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 2022 йил 19 январь куни соат 01:20 ларда, соҳавий хизматлар ходимлари ҳамкорлигидаги рейд давомида ЙПХ ходими томонидан Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканидан ўтаётган “Cobalt” машинаси тўхтатилиб текширилган. Текширув жараёнида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.Т. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида машинанинг капоти остидан 3 дона целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, умумий вазни 1 килограммдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик моддалари топилган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган моддалар Қашқадарё вилояти ИИБга топширилган.