Қирғизистон отган снаряд Тожикистон фуқаросининг уйига келиб тушди.
Тожикистон ва Қирғизистон қуролли кучлари ўртасидаги чегарадаги можарода Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Қирғизистон томонидан отилган снаряд унинг уйига келиб тушган, деб хабар бермоқда «Азиа-Плюс».
Хўжаи Аъло қишлоғида яшовчи Обидчон Тўйчиев ҳарбий тўқнашув қурбони бўлди – у олган жароҳатларидан вафот этди.
РБК