Машҳур раққоса ва балетмейстер Вилоят Оқилова вафот этди
![Машҳур раққоса ва балетмейстер Вилоят Оқилова вафот этди](https://gdb.rferl.org/08b40000-0a00-0242-bbf6-08d9e62e2d40_w800_h450.jpg)
Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 84 ёшида вафот этгани тўғрисида Маданият вазирлиги 2 февраль куни хабар берди.
“Вилоят Оқилова 1937 йилда машҳур санъаткор, рақс санъати дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Исахор Оқилов ва Маргарита Оқилова оиласида дунёга келган”, - дейилади хабарда.
Вилоят Оқилова раққоса сифатида “Занг”, “Ларзон”, “Шодлик”, “Хоразм лазгиси”, “Помир рақси”, “Афғонча”, “Дилрабо”, “Шодиёна” каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этгани билан халқ орасида танилган.
У балетмейстер сифатида “Чорзарб”, “Самандарий”, “Бухоро тўлқини”, “Тановор 2”, “Сурнай лазгиси”, “Мавриги” каби қатор рақсларни саҳналаштирган ва ўзига хос мактаб ярата олган.