Тошкентдаги темир ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳар Сергели туманидаги темир панжара ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 3-феврал куни соат 16:49 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурбайтепа” МФЙ Саъдий кўчасида жойлашган темир панжара ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида тумун ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 16:56 да етиб бориб, ёнғин соат 17:15 да қуршаб олинган ва соат 17:31да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида цехнинг тахминан 120 кв.м майдонида томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.