Наманганда «Lasetti» ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиб, вафот этди
Наманганда «Lasetti» ҳайдовчиси бетон тўсиққа уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 29 январь куни соат 19:00 ларда, Балиқчи-Пунгон йўлининг 62 км.да, Мингбулоқ тумани Қўғаликўл МФЙ ҳудудида, шу туманда яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро Тўрақўрғон туманида истиқомат қиладиган, 1966 йилда туғилган фуқарони номида бўлган Ласетти русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Натижада, автомашина ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 29 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.