Афғонистонда зилзила рўй берди, қурбонлар кўп
Афғонистон шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида 26 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда France Presse агентлиги хабар тарқатмоқда.
Аввалроқ 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
5,6 магнитудали зилзилалар эпицентри 272 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ҳирот шаҳридан тахминан 154 км шимоли-шарқда жойлашган.
Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.