Тошкентда масъулиятсизликка йўл қўйган 9 нафар судья жавобгарликка тортилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун Тошкент шаҳар судларида фаолият кўрсатаётган бир қатор судьялар жазоланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди. Қайд этилишича, пойтахт судларида фаолият олиб борувчи: - Х.Парпиев (жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси); - А.Менглиев (фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси); - И.Ражабов, Н.Ҳамидов, О.Гулямова, О.Исмоилов (Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари); - И.Сабиров (жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси); - З.Бобонов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг раиси); - Ж.Нажимов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси) интизомий жавобгарликка тортилган.