Фарғонада Lacetti йўлдан чиқиб кетди
7 февраль куни соат 10:00 ларда, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-148A автомобиль йўлининг 3-километрида ҳайдовчи Ш.А. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ юзага келган. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.