Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Қозоғистон клубига ўтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футзал бўйича мамлакат чемпионати 2021/22-йилги мавсум стартида "Локо" сафига келиб қўшилган дарвозабон Равшан Элибоев фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони, 2021-йилги жаҳон чемпионатида термамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Равшан Элибоев Қозоғистоннинг "Каспий" футзал жамоаси билан шартнома имзолади. Гарчи дарвозабон бўлишига қарамасдан Элибоев ушбу мабсумда 3 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди.