Ҳамдамов Хамес Родригес жамоасига қарши ўйинда ассист амалга оширди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қатар Юлдузлар Лигаси 18-туридан ўрин олган "Ал-Сайлия" ва "Ар-Райян" жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Достон Ҳамдамов учрашувни асосий таркибда бошлади. Баҳснинг 70-дақиқасида Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Страндберг ҳисобни очди. Ҳамюртимиз 80-дақиқада захирага олинди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Болия орадаги фарқни йўққа чиқарди. "Ар-Райян" сафида тўп тепаётган колумбиялик юлдуз Хамес Родригес иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди. Маълумот учун, ушбу дурангдан сўнг "Ал-Сайлия" ўз очколарини 8тага етказиб олди.