АҚШ Украинага икки самолёт қурол етказди
Бугун Америкадан Украинага ўқ-дориларнинг яна бир партияси етказилди. Бу ҳақда АҚШ’нинг Киевдаги элчихонаси маълум қилди.
«Бугун тонгда икки самолёт Украина мудофаасини кучайтириш учун Американинг тезкор ёрдами билан Киевга етиб келди. 200 миллионлик ёрдамнинг бу қисми ўқ-дорилар ва гранатамёт ўқларидан иборат», дея хабар берган элчихона.
Қайд этилишича, Украинага жами 15 та ҳарбий юк ортилган самолёт етиб келган.
«Ўн беш рейс. Президент Байден томонидан Украина қуролли кучлари учун яна 90 тонна найза, ўқ-дорилар ва мудофаа ёрдами етказилди»,-дея маълум қилади Американинг Киевдаги элчихонаси.
Маълумот учун, Киевга 45 та рейс орқали ҳарбий ёрдам етказилиши ваъда қилинган. АҚШ элчихонаси айни дамда уларнинг барини Украина армиясига ёрдам деб атамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб авиакомпанияларининг Украинага рейслари оммавий равишда бекор қилинди. Шунингдек, Америка ва Европа дипломатлари Киевни тарк этмоқда.
Россия ўз навбатида, Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Бироқ Украина раҳбари Владимир Зеленский аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўрамоқда.
darakchi.uz