ММА турнири: Нурсултон Рўзибоевдан супер финиш ва турнирнинг барча натижалари (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида профессионал ММА бўйича нуфузли промоушен ҳисобланган Октагон лигаси ва U1 қўшма турнири бўлиб ўтди. Турнирда қайд этилган барча натижалар билан танишинг: Асосий кард: Лучиано Контини (Бразилия) - Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон): Рўзибоев ўзининг энг севимли усули - кимурани қўллаган ҳолда ғалаба қозонди. Руслан Рустамов (Азарбайжон) - Авлиёхон Ҳамидов (Ўзбекистон): Ҳамидов 1-раундда буғиш усулига тушиб қолди ва муддатидан олдин имкониятни бой берди. Азамат Нуфтиллаев (Ўзбекистон) - Юрий Проценко (Украина): тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда дуранг қайд этилди. Еркубулан Токтар (Қозоғистон) - Абдул Азиз Сотволдиев (Ўзбекистон): Сотволдиев 2-раундда кучли зарба ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди. Иляр Асханов (Қозоғистон) - Муслимбек Комилов (Ўзбекистон): рақибга нисбатан пассивроқ ҳаракат қилган Комилов 3-раундда муддатидан олдин мағлуб бўлди. Илёр Бактияр Уулу (Қирғизистон) - Фарход Давлатов (Тожикистон): жанг давомида олинган жиддий жароҳат сабабли Давлатов жангни давом эттира олмади. Фахриддин Мардиев (Ўзбекистон) - Амир Эл Шанру (Миср): Мардиев 1-раундда устунликка эришган ҳолда мисрлик рақибига кўплаб жароҳатлар етказди. Шифокорлар эса Эл Шанрига баҳсни давом эттириш учун рухсат бермади. Прелим кард: Достон Бозоров (Ўзбекистон) - Тамерлан Кайкиев (Қирғизистон): Бозоров 2-раундда кетма-кет кучли зарбалар натижасида рақибни қийин аҳволга солиб қўйди ва техник нокаут эвазига зафар қучди. Дилшод Юсупов (Тожикистон) - Саидатоҳон Нуриддинов (Ўзбекистон): 3 раунд тўлиқ давом этган баҳсда Саидатоҳон Нуриддинов ҳакамлар қарори билан натижани ўз фойдасига ҳал қила олди. Ўмурбек Канибаев (Қирғизистон) - Жаҳонгир Нажмиддинов (Ўзбекистон): Жаҳонгир Нажмиддинов 2-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонди. Анвар Абдуллаев (Ўзбекистон) - Адилет Абдивалиев (Қирғизистон): тўлиқ давом этган жангда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган Анвар Абдуллаев очколар ҳисобида ғалабага эришди. Шариф Кушаев (Ўзбекистон) - Нурбек Маткабилов (Қирғизистон): Шариф Кушаев рақибини 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этди. Сардор Худойбердиев (Ўзбекистон) - Акмал Абдувалиев (Тожикистон) Мирсаид Сапаров (Ўзбекистон) - Владимир Пермяков (Қозоғистон) Сухроб Отажонов (Ўзбекистон) - Айбол Ахметов (Қозоғистон) Низомиддин Исроилов (Ўзбекистон) - Саламат Ўразахунов (Қирғизистон) Қурбонали Нормуродов (Ўзбекистон) - Диёрбек Рўзибоев (Ўзбекистон)