Ўзбекистонда яна икки нафар судья лавозимидан озод этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун икки нафар судья лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича: - Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов; - Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмуҳамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинган.