Странжа—2022. Ҳалоков ва Аслонов кейинги босқичда, Қодирова мағлубиятга учради — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бокс федерацияси Болгариянинг София шаҳрида 22 февраль, Сешанба куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. -80 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Одилжон Аслонов россиялик Темерлан Казиев устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. -57 кг вазн тоифасидаги Абдумалик Ҳалоков эса ирландиялик Адам Ҳессинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу ва бошқа натижалар билан қуйида танишинг: Эркаклар: -57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Адам Ҳессин (Ирландия) 5:0 -80 кг: Одилжон Аслонов — Темерлан Казиев (Россия) 3:2 -92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Роберт Мартон (Украина) 4:1 Аёллар: -60 кг: Райҳона Қодирова — Донжета Садику (Косова) 1:4 Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида олти нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва барчаси ғалаба қозонди. Иккинчи кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов жангсиз кейинги босқичга йўл оди ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ғалаба билан якунлади.