Странжа—2022. Ҳасанбой Дўстматов россиялик боксчини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бокс федерацияси Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтмоқди. -51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўстматов россиялик Евгений Мартиновга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Ҳасанбой мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Финал йўлланмаси учун Ўзбекистон вакили испаниялик Молина Салвадор Мартинга қарши жанг қилади. Молина чорак финалда Қозоғистон вакили Тимур Кабдешовни таслим этди.