АҚШ Украинага мудофаа мақсадлари учун 350 миллион доллар ажратди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен яқин орада Украина мудофаа мақсадлари учун Вашингтондан яна 350 миллион доллар олишини маълум қилди.
“Бугун Украина Россиянинг шафқатсиз ва асоссиз ҳужумини мардонавор даф этар экан, мен Украина мудофааси учун 350 миллион доллар рухсат бердим”, деди у Давлат департаменти сайтида эълон қилинган баёнотда.
Блинкеннинг сўзларига кўра, янги ёрдам пакети мудофаа қуролларини етказиб беришни ўз ичига олади, бу эса Киевга “зирҳли, ҳаво ва бошқа таҳдидларга дош беришга” ёрдам бериши керак.
Айни пайтда Германия Голландиядаги қўшинлари захирасидан Украинага 400 та танкга қарши гранатамёт етказишга рухсат берди.
Бу ҳақда Рейтер агентлиги Германия мудофаа вазирлиги вакилига таяниб хабар берди.
Германия мудофаа вазирлиги вакили бу қарор федерал Канцлер идораси томонидан тасдиқланганини билдирган.
Россия Украинадаги айирмачи гуруҳар назоратидаги ҳудудларни тан олганидан сўнг, Германия ҳукумати “Шимолий оқим 2” газ қувури учун сертификатлаштириш жараёнини ҳам амалда тўхтатган эди.