Странжа-2022: Ўзбекистон мусобақани олтита «олтин» билан якунлади
Оғир вазнли ўзбек боксчиси Лазизбек Муллажонов бугун, 27 февраль куни бўлиб ўтган финал жангини ғалаба билан якунлади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи олтин медални тақдим қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар бермоқда.
Қуйида жамоанинг «Странжа-2022» мусобақасида қўлга киритган медаллари билан танишинг.
Олтин медаллар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов;
-57 кг: Абдумалик Халаков;
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов;
-80 кг: Одилжон Аслонов;
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов;
+92 кг: Лазизбек Муллажонов;
Бронза медали:
-52 кг: Турсуной Раҳимова.