Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар орасида ҳалок бўлганлар борлигини тан олди
“Афсуски, сафдошларимиздан ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор. Аммо биздаги қурбонлар йўқ қилинган миллатчилардан бир неча баравар кам. Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари орасида ҳам йўқотишлар бор”, — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги уруш бошлангандан буён тахминан 4300 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.
ТАСС