Толибон аёлларни мамлакатдан ёлғиз чиқармаслигини эълон қилди
Толибон аёлларни эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз мамлакатдан чиқармайди.
TOLO news хабарига кўра, бу ҳақда матбуот анжуманида Толибон ҳаракати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид маълум қилган. Унинг фикрича, бу исломий қадриятларга зиддир. Хорижга ўқишга кетиши керак бўлган қизлар билан масала ҳал этилиши ваъда қилинган.
Толибон ҳам ватандошлари қочқинлар лагерларига қўшилиб, жиддий муаммоларга дуч келишидан қўрқиб, афғонларнинг “сабабсиз” мамлакатдан чиқиб кетишига қарши.