Зеленский Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши учун аризани имзолади
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигига қўшилиш учун аризани имзолади», – дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Украина раҳбари аризани Европа Кенгаши, Европарламент раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Эммануэл Макрон номига йўлланган.