«Microsoft» энди Россия билан ишламайди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
«Microsoft» компанияси Украинадаги вазият туфайли Россия учун маҳсулот ва хизматларини тақдим этишни тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 4 март куни компания расмий сайтида хабар берилди. «Бугун биз Россияда «Microsoft»нинг барча янги хизматлари ва маҳсулотлари сотилиши тўхтатилганини эълон қиламиз», — дейилади хабарда. Компания Россияга қарши санкцияларни бажаришга киришган, бу йўналишда АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия билан яқин ҳамкорлик қиляпти.