Анестезия (наркоз) соғлик учун хавфлими?
Шифокор Нозима Ўринова:
Анестезия мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, кўпинча операциядан анча олдин бошланади (агар бу шошилинч бўлмаса, албатта). Улар бунга пухта тайёргарлик кўришади, беморнинг аҳволи мосламалар ёрдамида назорат қилинади. Анестезиянинг когнитив функцияга ва фикрлашга таъсири ҳали ҳам ўрганилмоқда ва уни минималлаштиришга ҳаракат қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда жиддий оқибатлар камдан-кам учрайди ва кўпинча улар оғриқни йўқотиш билан эмас, балки жарроҳлик тури билан боғлиқ. Хавфларни камайтириш учун шифокор тавсияларига амал қилиш керак.
«Соғлом ҳаёт»