Баҳорда кузатиладиган ҳолсизликда қўл келувчи қандай тавсиялар мавжуд?
Шифокор Ҳилола Жумаева:
Баҳорда организмдаги витамин ва микроэлементлар захираси миқдорининг камайиши ҳисобига ҳолсизлик, уйқучанлик, тез чарчаш кузатилади. Шу сабабли:
-Соғлом уйқу тартибига риоя қилиш ва кунига 8 соат ухлаш лозим;
-Ўз вақтида таомланиш;
-Кун давомида сув ичиш;
-Мева ва сабзавотлар истеъмолини кўпайтириш;- Янги кўкатлар ва улардан тайёрланган таомларни кўпроқ истеъмол қилиш;
-Эрталаб нонушта қилиш;
-Спорт билан шуғулланиш ёки пиёда юриш;
-Витамин ва микроэлементларни профилактик дозаларда қабул қилиш;
-Қуёш нуридан баҳра олиш (соат 12.00 га қадар) лозим.
«Соғлом ҳаёт»