Александр Крестинин: Кучимиз етмади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди. "Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккинчи таймда ўйинимиз чиқмади, икки хил тайм гувоҳига айландик", - деди Александр Крестинин. - Бугун иккинчи таймда шогирдларингиз жисмоний томонлама бироз эркинликка берилишди... - Тўғри айтдингиз, аммо улар эркинликка берилишмади, шунчаки кучлари етмай қолди. - 29 март куни Тожикистонга қарши ўйнайсизлар. Июнь ойида ҳам Осиё Кубоги саралашида ҳам Тожикистон билан бир гуруҳдасизлар. Шундан келиб чиқиб уларга қарши қандайдир ёпиқ ўйин бўладими ёки қандайдир сирларни яширасизми? - Йўқ. Июнь ойида кимлар майдонга тушишини биласизми? Мен билмайман, футболчиларнинг ҳолати турлича бўлади. Тўғри рақиб битта, аммо расмий ўйингача 2,5 ой вақт бор. - Финалда Уганда ва Ўзбекистон тўқнаш келади. Кимнинг имкониятни юқорироқ баҳолайсиз? - Финалга муносиблар чиқади. Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққанман, аммо Уганда ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо финалга чиқдими демак кучли бўлса керак.