Евроҳудудда инфляция рекорд кўрсаткични ташкил этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Picture Alliance Евроҳудуд мамлакатларида инфляция суръати тезлашиб, март ойида 7,5 фоизни ташкил этди. Хабар қилинишича, бу Европа иттифоқи статистика хизмати томонидан қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Январда ЕИнинг умумий валютага ўтган 19 мамлакатида инфляция даражаси 5,1 фоизни ташкил этганди. Февралда ушбу кўрсаткич 0,8 фоизга, мартда эса яна 1,6 фоизга кўтарилди. Март ойида Евроҳудудда истеъмол нархлари сезиларли даражада ўсди. Бунга энергия ресурслари нархлари 44,7 фоизга ошгани сабаб бўлди.