Шомуродовга Бундеслиганинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Германия чемпионатига йўл олиши мумкин. Ўзбекистонлик форвард "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончига сазовор бўлмаяпти. У римликларнинг асосий ҳужумчиси сифатида Тэмми Абраҳамни афзал кўрмоқда. Шу сабабли, Шомуродов клубини ўзгартириши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, Бундеслиганинг бир нечта клублари, жумладан, "РБ Лейпциг" ва "Хоффенхайм" футболчини кузатиб бормоқда.