Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида номаълум ҳашарот пайдо бўлди (видео)
Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида номаълум ҳашарот пайдо бўлди.
Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аёлнинг сўзларига кўра, ҳашорат уларнинг уйигача кириб борган.
“Ҳамма еримизни чақиб ташлади. Бир ҳафта қариндошларимникида ўтириб келдим. Энди яна кўпайиб келяпти. Деразамдан кириб, айвонларимгача босиб кетди», – дейди аёл.
Андижон вилояти ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси бўлим мутахассиси Анорбой Хўжамбердиевнинг айтишича прогнозлаштириш бўлими мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган. Улар олиб борган ўрганишлар давомида ҳашорат «қор бургаси» эканлиги аниқланган.