"Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичида кимларнинг хизматидан фойдаланади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзингизга маълум, "Насаф" ОЧЛдаги юришини 8 апрель куни бошлайди. Қаршиликларнинг илк рақиби Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси бўлади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади. "Насаф" Даммам шаҳрида бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичида иштирок этиш учун 23 нафар футболчи билан келган. Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев, Азамат Сойибов, Абдувоҳид Неъматов. Ҳимоячилар: Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Сардор Садуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Умарбек Эшмуродов. Ярим ҳимоячилар: Муродбек Раҳматов, Шароф Муҳитдинов, Иван Соловьёв, Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов, Шаҳзод Акрамов, Акмал Мозговой, Азиз Холмуродов, Аслиддин Турсунпўлатов, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич. Ҳужумчилар: Ҳусаин Норчаев, Семир Смайлагич.