Томирлар саломатлиги учун муҳим қоидалар
Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Касалликлар орасидаги ўлим кўрсаткичига кўра, юрак қон-томир тизими биринчи ўринда туради. Томирларга доим ғамхўрлик қилиш керак, чунки бу тизим ҳеч қачон дам олмайди.
– Сунъий ҳосил қилинган транс ёғлар (маргарин, фаст-фуд) ва ортиқча ҳайвон ёғлари истеъмолини имкон қадар камайтиринг;
– Тана вазнини назорат қилинг, қорин бўшлиғидаги семизликдан сақланинг;
– Жисмоний фаоллик жуда муҳим, қоннинг томирларда шиддат билан оқиши барча аъзоларнинг нафас олиши ва озиқланишини яхшилайди.
– К ва С витаминларига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг, бу витаминлар томирлар деворини мустаҳкамлайди.
– Ҳар куни 6-8 соатлик уйқу тартибига риоя қилинг ва зарарли одатлардан сақланинг.
«Соғлом ҳаёт»