Футболчи Гонсало Игуаин фаолиятини якунламоқчи
«Интер Майами» ҳужумчиси Гонсало Игуаин мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда футболчининг отаси маълум қилди.
«У менга футболдан кетишини маълум қилди. Шу йилнинг охирида у бутсаларини михга илади. Мен уни кейинчалик ҳам футболда қолишини истардим», – дейди Хорхе Гонсало.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи фаолияти давомида «Реал», «Ювентус», «Наполи», «Милан» ва «Челси» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.