Хитой элчиси АҚШ, НАТО ва ЕИ давлатларини Россия билан мулоқот қилишга чақирди
Хитойнинг БМТдаги элчиси Чжан Цзюнь AҚШ, НAТО ва Европа Иттифоқи давлатларини хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш ва минтақавий хавфсизлик учун мувозанатли механизмни ишлаб чиқиш учун Россия билан мулоқот бошлашга чақирди.
“Барча давлатларнинг хавфсизлиги ажралмасдир, бир давлатнинг хавфсизлигини бошқа давлат хавфсизлиги ҳисобига таъминлаб бўлмайди”, деб таъкидлади Хитой Халқ Республикасининг доимий вакили.
РИA Новости