Ўзбек боксчилари "Golden Belt" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
5-9 апрель кунлари Руминияда ўтказилган "Golden Belt" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Жаҳоннинг 13 мамлакатидан боксчилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди: Олтин: - 48 кг: Асилбек Жалилов - 54 кг: Шаҳзод Музаффаров - 67 кг: Жавлон Юлдашев - 75 кг: Саиджамшид Жафаров - 80 кг: Дилшод Рўзметов + 92 кг: Лазизбек Мулложонов Кумуш: - 75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев - 80 кг: Одилжон Аслонов - 92 кг: Диёр Ўралов + 92 кг: Жаҳонгир Зокиров Бронза: - 57 кг: Дилшод Абдумуродов - 60 кг: Шунқор Абдурасулов - 63,5 кг: Шохрухбек Кенжаев