Ўзбекистоннинг 2 самолёти Сочи аэропортига қўна олмади
Учта самолёт кучли шамол ва ёғингарчилик туфайли Сочи аеропортига қўна олмади. Экипажлар Минеральние Води аэропортига жўнаб кетишга қарор қилишди, деб хабар бермоқда Сочи аэропорти матбуот хизмати.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентдан учган самолёти курорт шаҳар аэропортига яқинлашганда, ортига бурилиб, Минеральние Води аэропорти томон учиб кетган. Намангандан Сочига учган навбатдаги рейс ҳам Сочи яқинидаги муқобил аэродромга йўл олган. Кейинроқ, Москвадан учган “Аэрофлот” рейси ҳам захира аэродромга йўналтирилган.
«Об-ҳаво барқарорлашиши ва қўниш шароити яхшиланиши биланоқ рейслар белгиланган аеропортга етиб боради», – дейилади хабарда.
sochi1.ru