Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди
УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти маълум қилди.
Унга кўра, «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Хорватиялик ўйинчи «Челси»га қарши кечган 120 дақиқалик ўйиннинг (2:3) 80-дақиқасида Родригонинг голига ассистентлик қилди.
Модричдан ташқари энг яхши футболчи номига Рауль Альбиол, Жон Стоунз ва Константинос Цимикас ҳам даъвогарлик қилган эди.