Арманистон томони Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузди
Қорабоғда россиялик тинчликпарвар кучларнинг жавобгарлик зонасида арман томони томонидан ўт очишни тўхтатиш режимини бир марта бузиш қайд этилди. Бу ҳақда якшанба куни журналистларга Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигида маълум қилинди.
«Россия тинчликпарвар контингенти масъулияти зонасида арман томони томонидан ўт очишни тўхтатиш режимини бир марта бузиш қайд этилган. Қурбонлар йўқ. Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги вазиятни Озарбайжон ва Арманистон томонлари вакиллари билан ҳамкорликда ҳал қилди.” – деди вазирлик.
Россия тинчликпарвар кучлари 27 та кузатув постида вазиятни кечаю-кундуз мониторинг қилиш ва ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилиши устидан назорат олиб боришмоқда.