Қашқадарёлик ёшлар етакчиси нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум бўлди
Бир муддат аввал Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон республикаси бош прокурорининг матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур вазиятга фуқаронинг мастлиги сабаб бўлган.
Аниқланишича, воқеа 13 апрель куни Ғузор туманида содир бўлган.
Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинлангани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.