Бурун қонаганида бошни орқага қилиб қонни тўхтатиш мумкинми?
Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Турли сабабларга кўра бурундан қон оққанида бемор бошини юқорига ёки орқага қилиши билан қон оғиз-ҳалқум орқали ҳазм аъзоларига оқишни бошлайди, бу кўнгил айниш ва қусиш рефлексини келтириб чиқариши мумкин.
-Иккинчидан, бу ҳолатда бемор қанча миқдорда қон йўқотгани ҳам номаълум бўлади, натижада беморнинг реал ҳолатини баҳолаш имкони камаяди, кўп қон кетиши бемор аҳволини янада ёмонлашишига олиб келади.
Бурундан қон кетганда бошни пастга қилиб, беморнинг юз ва пешона соҳаларига муз халта ёки совуқ сув билан намланган мато қўйиш мумкин. Агар қон оқиши 5-10 дақиқа давомида ҳам тўхтамаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим!
«Соғлом ҳаёт»