Акмал Мозговой: "Яхши савиядаги жамоани мағлуб этдик" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда "Насаф" "Ал-Садд"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин дубль муаллифига айланган Акмал Мозговой қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. – Ассалому алайкум, яхши жамоани мағлуб этдик, деб ўйлайман. Мураббийимиз берган топшириқларни бажаришга ҳаракат қилдик, биз кейинги ўйинни ҳам ютиб муҳлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. – Кўп вазиятларда олдинга боряпсиз бу мураббий кўрсатмасими? – Биз доим алмашиб олдинга чиқамиз. Бир киши олд чизиқдалигида, бошқа жамоадошимиз ўрнимизни тўлдириб орқада қолади.