Шахсни аниқлаш учун янги тартиб жорий этилади
2022 йил 1 августдан бошлаб шахсни аниқлаш учун янги тартиб жорий этилади:
-давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун мобил-ID тизими жорий этилади;
-мобил-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали «таниб олишни» назарда тутади;
-Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади;
-фуқароларни Мобил-ID тизимига рўйхатдан ўтказиш 2022 йил 31 декабргача бепул, 2023 йил 1 январдан (5400 сўм) тўлов билан амалга оширилади;
-мобил-ID тизимдан фойланганда электрон рақамли имзони талаб этилмайди (бундан фақат молиявий хизматлар мустасно);
Бу ҳақида 20 апрель куни имзоланган ПФ–113-сонли президент фармонида айтиб ўтилган.