Туркиялик хайриячилар Идлибда етим болалар учун ифторлик уюштирди
Туркиянинг İDDEF гуманитар ташкилоти Суриянинг Идлиб шаҳридаги етим болалар учун ифторлик уюштирди.
İDDEF маълумотларига кўра, Идлибдаги болалар уйида 250 нафар етим бола учун ифторлик «Сизга яхшилик» шиори остида ўтказилди.
“İDDEF чодир лагерларида сурияликларга иссиқ овқат ва озиқ-овқат рационини тарқатишда давом этмоқда. Биз етимларни ҳам унутмаймиз. Кўнгиллиларимиз бир муддат бўлса ҳам болаларнинг юзига табассум қўйишга ҳаракат қиладилар. Суриядаги урушнинг асосий қурбонлари миллионлаб болалар бўлиб, уларнинг юз минглаби етим қолиб, бошпаналарда ҳаёт учун курашишга мажбур» – дейилади İDDEF баёнотида.
РБК