Ўзбекистонда онлайн қиморни реклама қилган блогерлар, вайнерларга нисбатан текширув бошланган — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистонда букмейкерлик хизматларини амалга ошириш ва уларни реклама қилиш тақиқланган. Шунга қарамай, Instagram ижтимоий тармоғида айрим ўзбекистонлик блогерлар онлайн қиморни реклама қилиши ҳолатлари аниқланган. Хусусан, «Shoqqi vines» аккаунти фойдаланувчиси қимор ва таваккалчиликка асосланган веб-сайтларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқатиб келаётгани маълум бўлган. Фойдаланувчи реклама учун номаълум шахсдан маълум бир миқдорда маблағлар олиб келган. Ҳозирда ушбу шахсни аниқлашга қаратилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «‘Shoqqi vines’ профилидаги Шуҳратжон мени реклама учун чақирдилар. Мен унинг тотализатор, қиморбозлик эканидан хабарим йўқ эди», — дейди актрисалардан бири. Фото: Кадр/ «Ўзбекистон 24» Шунингдек, машҳур кулги жамоалардан бирининг аъзоси ҳам қимор ўйинларини реклама қилгани ҳолати аниқланган. «Реклама қилинган платформада рулетка ва промокодлар нима эканини билмасдим. Барча-барчадан узр сўрайман ва бундай видеолар қайтиб қўймасликка сўз бераман», — дейди актёр. Фото: Кадр/ «Ўзбекистон 24» Юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.