Холанд «Манчестер Сити» билан келишувга эришди
Дортмунднинг «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 21 ёшли норрвегиялик футболчи «Манчестер Сити» билан янги шартнома борасида келишувга эришган. Ҳафта охирида расман шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, Холанд «шаҳарликлар» сафида ҳафтасига 375 минг евро маош олади.