Эртага Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча чекланади.
Эртага, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Uzexpocenter ва Intercontinental кўргазмалар мажмуасининг ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Шу сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йил 22 май куни соат 06:00 дан 13:00 га қадар 29, 85, 88-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик чизмада кўрсатилганидек ташкил этилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз»,-дейилади хабарда.