Максим Шацких "Пахтакор"да иш бошлаш учун Тошкентга етиб келди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Клубимизда иш бошлаши кутилаётган Максим Шацких шаҳримизга етиб келди. "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Шацких клуб бошқарувидаги лавозимлардан бирида иш бошлаши кутилмоқда. Тез орада унинг расмий лавозими эълон қилинади. Шацкихни Тошкент халқаро аэропортида клуб вакиллари ва мухлислар кутиб олишди. Содиқ ишқибозларимиз афсонавий ҳужумчининг "Пахтакор"даги фаолияти совринларга бой бўлишини тилашди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.