Самарқанддаги озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлди
Нарпай туманида содир бўлган ёнғин бартараф этилди.
Бугун, 5-июн куни соат 20:21 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Сари бозор» МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 20:35 да етиб борган ва соат 22:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 кв.м майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат махсулотлари ёниб, зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.