Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони маълум қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди. Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 2 893 тани ташкил этган. Қайд этилишича, шундан: аёллар – 582 нафар; эркаклар – 2 311 нафарга тенг. Бундан олдин май ойида энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилган ҳудуд маълум қилинганди. Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда – 2347 та ҳолат. Кейинги ўринлардан мос равишда 1876 та ва 1730 та никоҳ кузатилган Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилояти жой олди.