Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 2-тури доирасидаги Шри-Ланка – Таиланд ўйини (0:2) бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг Таиланд бош мураббийи Александр Полкинг фикрларини билдирди. "Биламан, ҳимояланиш футболнинг бир бўлаги, бироқ ўта чуқур ҳимоядаги жамоага қарши ўйин кўрсатиш қийин. Кўпгина имкониятлар яратдик, фақатгина иккитасидан фойдалана олдик. Ўйлашимча, Осиё Кубогига чиқиш учун бизда етарли очко мавжуд", – деди мураббий. - Ўзбекистонга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз? - Албатта, Ўзбекистонга қарши ўйин орқали кучимизни синаймиз. Бўлажак ўйинда бор имкониятларимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. - Келгуси баҳсда жанговар таркиб майдонга тушадими ёки захирадаги ўйинчиларга имконият берасизми? - Биз энг кучли жамоамизни майдонга ташлашга ҳаракат қиламиз.