Владимир Назаров: "Мен пенальтилар сериясида ҳар доим кучлиман!" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
U-23 Осиё Кубоги 1/4 финали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ беллашувидан сўнг (2:2, пен. 3:2) учрашув қаҳрамони, дарвозабон Владимир Назаров фикрларини билдирди. - Қизил карточкадан сўнг сизга ишонч билдирилди. Ўшга пайтда нимани ҳис қилдингиз? - Майдонга тушаётганда ўйиндаги пенальти борасида менга катта масъулият юклатилганини билардим. Афсуски, уни бартараф этолмадим. - Ўзбекистон пенальтилар серияси орқали ғалаба қозонди. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечиряпсиз? - Мен пенальтилар сериясида ҳар доим кучлиман! Ютишимизга ва 1-2 та пенальтини қайтаришимга ишончим комил эди. Жамоадошларим ҳам менга доимо ишонишган, уларга раҳмат!